Линклар

Тошкент милицияси Интернет-кафеларда ўсмирларни тутиш билан шуғулланмоқда


Тошкентдаги Интернет-кафеларда ички ишлар ходимлари рейдлар ўтказмоқда. “Постда” газетасининг хабар қилишича, рейдлар давомида мактаб, коллеж ва лицей ўқувчиларининг дарс пайтида Интернет-кафе ва компьютер клубларида вақт ўтказишига доир ҳолатларни аниқлашга қаратилган.

Ички ишлар вазирлиги нашрига кўра, дарсни қолдириб, Интернет-кафеларда вақтини ўтказаётган ўсмирлар аниқланган ҳолатлар бўйича чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон пойтахтидаги ўқув муассасаларида давомат ҳам текширилмоқда, дейилади расмий хабарда.

Жорий йил февраль ойида Тошкент шаҳар ҳокими 18 ёшга тўлмаган болаларнинг Интернет-кафелар ва компьютер клубларига дарс вақтида ҳамда оқшомдан кейин ота-онасидан бировининг кузатувисиз боришини тақиқлаш тўғрисида қарор қилган эди. Айни қарорга кўра, Интернет-кафелар кеч соат 9да ёпилиши лозимлиги ҳам белгиланган эди.

XS
SM
MD
LG