Линклар

Украинада янги Matiz 4,5 минг долларга сотилмоқда


Ўзбекистондаги автосалонларда Matiz 7,5-10 минг АҚШ долларига таклиф қилинади.

Ўзбекистондаги автосалонларда Matiz 7,5-10 минг АҚШ долларига таклиф қилинади.

Украинада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Daewoo Matiz автомобили нархи 4,5 минг АҚШ доллларига тушди. “UZ-Daewoo” машиналарини Украинага импорт қилувчи “Укр-УзАвто” ширкати аввал 120 минг гривнага (5600 АҚШ доллари) сотилган Matiz машинасини 96.500 гривнага (4500 доллар) таклиф қилмоқда.

Ўзбекистонда GM-Uzbekistan қўшма корхонаси ишлаб чиқарадиган автомобиллар мамлакат ичкарисида анча қимматроқ сотилади. Хусусан, Matiz Ўзбекистондаги автосалонларда расмий курс билан ҳисоблаганда, комплектациясига кўра, 7,5 мингда 10 минг АҚШ долларигача сотилади. Боз устига ўзбекистонлик автомобил харидори мамлакатда ишлаб чиқарилган машинани сотиб олиш учун ойлаб навбат кутиши керак.

GM-Uzbekistan 2014 йилда ишлаб чиқарган 245 мингтадан ортиқ машинанинг 90 фоизига яқини Россия, Украина ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинган. Лекин ўтган йили Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга талаб 40 фоизга қисқариб кетди.

XS
SM
MD
LG