Линклар

Малала Юсуфзайга суиқасд қилганларнинг 10 нафари умрбод қамалди


Малала Юсуфзай 2014 йилги Нобел Тинчлик мукофоти лауреати бўлди.

Малала Юсуфзай 2014 йилги Нобел Тинчлик мукофоти лауреати бўлди.

Покистон суди 2012 йилда ўсмир фаол Малала Юсуфзайга уюштирилган ҳужумга алоқадорликда айбдор, деб топилган 10 кишини умрбод қамоққа ҳукм қилди.

Хайбар Пахтунгхва вилоятининг террорчиликка доир ишлар бўйича суди ўз ҳукмини 30 апрель куни эълон қилди. Расмийлар тарафидан Покистондаги Таҳрики Толибон гуруҳига алоқадор, деб кўрилган судланувчилар 2014 йилнинг сентябрида, армия, полиция ва разведка хизматларининг қўшма амалиёти натижасида қўлга олинган эди.

Ўша пайтда Покистон армияси генерали Асим Бажва, Малалага уюштирилган суиқасд ортида Покистондаги Толибон етакчиси Мавлоно Фазлуллоҳ турганини таъкидлаган эди.

Малала бошидан ўқ еган, лекин унинг ҳаёти сақлаб қолинган эди. Ўшандан бери бу ўсмир қиз Покистонда болалар, жумладан қизларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун курашган фаол ўлароқ халқаро мукофотларга сазовор бўлди. Ҳозирда 17 ёшга кирган Малала 2014 йилги Нобел Тинчлик мукофоти лауреатига айланди.

XS
SM
MD
LG