Линклар

Ким Чен Ин ҳам Ғалаба парадига Москвага келмайди


Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Москвада 9 май Ғалаба кунига бағишлаб ўтказиладиган парадга келмайди.

Россия Президенти Владимир Путиннинг матубот вакили Дмитрий Песков 30 апрель куни бу ҳақда маълум қилди. Унинг айтишича, Ким “Пхеньянда қолишга қарор қилган” ва бу қарор Шимолий Корея ичкарисидаги ички масалалар билан боғлиқдир.

“У кела олмайди”, дея билдирган Песков мазкур хабар дипломатик каналлар орақли Кремльга етказилганини қўшимча қилди.

Россия расмийлари бундан аввал Ким Иккинчи Жаҳон урушида Нацист Германияси устида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ташкил қилинадиган тадбирларда иштирок этиш учун 9 май куни Москвага келишини айтиб келаётган эди.

Бу Кимнинг Пхеньян иқтидорига келганидан бери хорижга илк сафари бўлиши керак эди.

Путин бошқарувида ўтадиган парадга, Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис, кўплаб Ғарб давлатлари раҳбарлари келишдан бош тортишган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Москва парадида қатнашиш-қатнашмаслиги тўғрисида Оқсарой ҳозирча ўз қарорини эълон қилгани йўқ.

XS
SM
MD
LG