Линклар

Непалдаги зилзиладан 5 кун ўтиб яна бир ўспирин қутқариб олинди


Бола юзлари чангга беланган ҳолда замбилда олиб чиқилган пайтда оломон уни қийқириб билан қарши олди.

Бола юзлари чангга беланган ҳолда замбилда олиб чиқилган пайтда оломон уни қийқириб билан қарши олди.

Непалда ҳалокатли зилзила рўй беришидан беш куни ўтиб пойтахт Катмандудаги вайроналар остидан ўспирин қутариб олинди.

Лекин қутқариб олинган ўспирин боланинг исми ва ёшига оид бир-бирига зид хабарлар берилмоқда. Полиция матбуот вакили Камал Сингҳ Бамга таяниб, Франс Пресс егантлиги берган хабарга кўра, 15 ёшли бола “Hilton Guesthouse” номли ётоқхона вайроналари остидан чиқариб олинган. Айни пайтда Ассошиэйтед Пресс агентлиги полиция расмийсига таяниб, қутқариб олинган бола 18 ёшли Пемба Таманг эканини хабар қилди. Бошқа хабарларда беш кун вайрона остида тирик қолган боланинг исми Пема Лама, дейилмоқда.

Бола юзлари чангга беланган ҳолда замбилда олиб чиқилган пайтда оломон уни қийқириб билан кутиб олди.

Ўспиринни непаллик қутқарувчилар АҚШ Хақларо тараққиёт агентлиги ташкил қилган қутқарув гуруҳи ёрдамида вайрона остида олиб чиқишга муваффақ бўлишди.

25 апрел куни Непалда рўй берган зилзила қурбонлари сони 5500дан ошди. Жароҳатланганлар сони 11440дан ошгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG