Линклар

Ўзбекистонда бундан буён туман ва вилоят ҳокимлари ҳар йили халққа ҳисобот беришга мажбур бўлади.

30 апрель куни Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси бу борада Конституциянинг 103-моддаси ва “Жой-жойлардаги давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишларни қабул қилди.

Конституциянинг 103-моддаси вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари маҳаллий кенгашларга ҳисобот бериши лозимлиги тўғрисидаги меъёр билан тўлдирилди.

“Жой-жойлардаги давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун 251-модда билан тўлдирилди. Мазкур моддага биноан ҳокимларнинг ҳисоботлари маҳаллий газеталарда ва расмий сайтларда чоп этилиши шарт қилиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG