Линклар

logo-print

Апрелда Ўзбекистон чегарасини бузган 50 қирғизистонлик қўлга олинди


Ўзбекистон - Қирғизистон чегараси. Ўзбекистон "Дўстлик" чегара пунктини очишини кутиб навбатда турган одамлар.

Ўзбекистон - Қирғизистон чегараси. Ўзбекистон "Дўстлик" чегара пунктини очишини кутиб навбатда турган одамлар.

Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтганликда айбланиб 50 қирғизистонлик қўлга олинган. Бу ҳақда 30 апрель куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон чегарачиларига кўра, Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Шамалдисай шаҳри, Олабуқа туманидаги Гулистон, Ўктам, Карвон, Ўзак Калинино қишлоқлари, Боткен вилоятидаги Қадамжой тумани билан чегарадош ҳудудларда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари жуда кўп кузатилади.

24 апрель куни ўзбек матбуоти ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таянган ҳолда Фарғона вилоятида милиция томонидан паспорт тартибини текшириш жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний яшаб келган эллик уч нафар қирғизистонлик аниқланиб, мамлакатдан чиқариб юборилганини хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG