Линклар

"Ўзбекэнерго" қозоқ ширкатига қарзларини тўлай бошлади


"Ўзбекэнерго" қозоқ ширкатидан режадан ташқари электр қуввати сотиб олгани учун қарз бўлиб қолган.

"Ўзбекэнерго" қозоқ ширкатидан режадан ташқари электр қуввати сотиб олгани учун қарз бўлиб қолган.

“Ўзбекэнерго” ширкати Халқаро арбитраж суди қароридан сўнг Қозоғистон электр тармоқларини бошқарувчи KEGOC миллий ширкатидан бўлган қарзларини тўлай бошлади.

Бу ҳақда 30 апрель куни Интерфакс агентлигига қозоқ ширкати раиси Бакитжан Кажиев маълумот берган.

Унинг айтишича, 2011 йилдан бери Ўзбекистон режадан ташқари электр энергияси сотиб олиши ортидан KEGOC миллий ширкатига 140 миллион доллар қарз бўлиб қолган.

Айни пайтда ўзбек томони Қозоғистонга қарзнинг 70 миллион долларини тўлаган.

Бакитжан Кажиевнинг айтишича, қарзнинг қолган қисмини ундириш учун Қозоғистон ширкати халқаро арбитраж судига мурожаат қилган. Суд қозоқлар фойдасига ҳукм чиқарган.

"Ҳозирги пайтда Ўзбекистон бу қарзларни тўлашга ҳаракат қилмоқда", деди Кажиев.

XS
SM
MD
LG