Линклар

logo-print

Қозоғистон Россиядан парранда гўшти импортини тўхтатди


Қозоғистон Россияда қуш гриппи тарқалгани муносабати билан парранда гўшти сотиб олиниши тўхтатилганини айтмоқда.

Қозоғистон Россияда қуш гриппи тарқалгани муносабати билан парранда гўшти сотиб олиниши тўхтатилганини айтмоқда.

Қозоғистон Россиянинг чегарадош ҳудудларидан парранда гўшти импорт қилишни тўхтатди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлигининг 30 апрель куни маълум қилишича, Россияда H5N1 вирусли қуш гриппининг кенг тарқалгани сабабли парранда гўшти импортини 28 апрелдан бошлаб тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ўтган ҳафтада Қозоғистон Россиядан сарёғ, шоколад, қанд-қурс ва майонез сотиб олишни тўхтатган эди. Россиянинг "Россельхознадзор" давлат идораси эса Қозоғистондан сотиб олинган 20 тонна унни мамлакатга олиб киришга рухсат бермай қўйган. Апрель ойининг бошларида Россия Қозоғистондан сут маҳсулотларини сотиб олишни тақиқлаган эди.

Ҳар икки мамлакат матбуоти бундай ҳолатни “Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо уруши”, деб баҳоламоқда. Кремль ва Остона расмийлари эса икки давлат ўртасида савдо уруши бўлмаётганини, фақат тиббий сабабларга кўра маҳсулотлар импорти тўхтатилганини маълум қилаётир.

Қозоғистон Россия етакчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқининг аъзоси ҳисобланади. Мазкур иттифоққа Беларусь ва Арманистон ҳам аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG