Линклар

logo-print

Тожикистонда одам савдогарлари қамалди


Хўжандда 2014 йилда 10 одам фохишаликка мажбурлашда айбланиб қамалди.

Хўжандда 2014 йилда 10 одам фохишаликка мажбурлашда айбланиб қамалди.

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида икки тожикистонлик аёл одам савдоси ва қизларни фохишаликка мажбурлаганликда айбланиб узоқ муддатларга қамалди.

Хабарда айтилишича, 66 ёшли судланувчига суд 8 йиллик қамоқ жазоси берган, унинг 46 ёшли шериги эса 12 йилга қамалган.

Бу икки аёл Бирлашган Араб Амирликларида тўрт нафар ватандошини 2008 йилда фохишаликка мажбурлаган. Жинсий қулликда сақланган аёллар 2014 йилда Тожикистонга қайтишга муваффақ бўлган ва ўзларини фохишаликка мажбурлаган аёллар устидан ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига шикоят қилган.

Расмий хабарларда айтилишича, ўтган йили Хўжандда 10 нафар тожикистонрлик одам савдоси ва қизларни фохишалик билан шуғулланишга мажбурлашда айбланиб судланган.

XS
SM
MD
LG