Линклар

Вьетнамда 1964-1975 йиллардаги уруш якунланганининг 40 йиллиги байрам қилинди


Вьетнам пойтахти Хошиминдаги Ғалаба паради.

Вьетнам пойтахти Хошиминдаги Ғалаба паради.

Вьетнамда 30 апрель куни Қўшма Штатлар билан уруш якунланганинг 40 йиллиги тантанали нишонланди. Мазкур сана муносабати билан пойтахт Хошиминда ўтказилган парадда 6 минг ҳарбий иштирок этди.

Намойшга чиққан аҳоли парадда “Вьетнамнинг шарафли Коммунистик партияси яшасин!” каби плакатларни кўтариб ўтдилар.

1964 йилда бошланиб, 1975 йилда коммунистик бошқарувдаги Шимолий Вьетнам армиясининг АҚШ қўлловидаги Жанубий Вьетнам пойтахти Сайгонни эгаллаши билан якун топган урушда 3 миллион вьетнамлик ҳалок бўлган. АҚШ урушда 58 минг ҳарбийсини йўқотган.

Вьетнам шу кунгача Коммунистик партия бошқарувидаги давлат бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG