Линклар

logo-print

Австрия украин миллиардерини АҚШга топширмайдиган бўлди


Дмитро Фирташ Венадаги суд жараёни пайтида.

Дмитро Фирташ Венадаги суд жараёни пайтида.

Австрия суди Вашингтоннинг украиналик миллиардер Дмитро Фирташни АҚШга топшириш илтимосини рад этди. Дмитро Фирташ АҚШда коррупцияда айбланмоқда.

Пул ювиш ва хиндистонлик амалдорларни сотиб олишга ҳаракат қилганликда айбланиб Венада судланаётган Фирташ 30 апрель куни бўлиб ўтган суд жараёнида ўзига нисбатан билдирилган айбловларни тан олмаслигини билдирди.

АҚШ суди Хиндистон парламенти билан бир қаторда 2013 йилда Дмитро Фирташ ва яна тўрт шахсни хиндистонлик амалдорларни сотиб олишга уринганликда айблаган эди. Мазкур айблов ортидан 49 ёшли Фирташ 2014 йилда Вашингтон сўрови билан Венада қўлга олинган.

Фирташ АҚШда 2006 йилда коррупцияда гумонланиб қўлга олинган, аммо 140 миллион доллар гаров эвазига ҳибсдан озод қилинган эди. Адвокатлар Фирташга нисбатан жиноят иши сиёсий мотивлар асосида очилганини иддао қилмоқда. Украинанинг ҳокимиятдан ағдарилган россияпараст президенти Виктор Янукович даврида Фирташнинг газ ва кимё саноати корхоналири гуллаб яшнаган эди.

XS
SM
MD
LG