Линклар

Германияда террор хавфи туфайли анъанавий велопойга бекор қилинди


Велопогайда 200 профессионал спортчи иштирок этиши режалаштирилган эди.

Велопогайда 200 профессионал спортчи иштирок этиши режалаштирилган эди.

Германияда террор хавфи эҳтимоли борлиги тахмин қилингани ортидан 1 май куни ўтказилиши режалаштирилган анъанавий велопойга бекор қилинди.

Пайшанба куни Германиянинг Оберурзел шаҳрида келиб чиқиши туркиялик бўлган 35 ёшли эр ва унинг 34 ёшли рафиқаси исломий эстремистликда гумонланиб қўлга олинган эди. Уларнинг уйида қўлбола бомба, қурол ва турли кимёвий моддалар топилгани хабар қилинди.

Пайшанба куни Франкфурт прокуратураси ҳам велопойга иштирокчилари ва томошабинларга нисбатан содир этилиши режалаштирилган террорчилик ҳаракатининг олди олинганини эҳтимолдан соқит қилмаслигини билдирган. Прокуратуранинг маълум қилишича, қўлга олинган шахс кимёгар дипломига эга бўлган.

Полициячилар уни велопойга ўтказиш режалаштирилган ҳудудда кўрган. Полициячиларда спорт трассасини диққат билан ўрганаётган шахс шубҳа уйғотган ва уни кузатиш бошланган.

XS
SM
MD
LG