Линклар

logo-print

Ўш суди адвокатларнинг уйи тинтув қилинганини ноқонуний деб топди

  • Шерзод

Маҳкамада адвокатлар аризаси кўриб чиқилаётган бир пайтда Ўш суди биноси олдида ўнга яқин ёш адвокат Ҳусанбой Солиев ва Валериан Вахитовга қарши намойиш ўтказди.

Маҳкамада адвокатлар аризаси кўриб чиқилаётган бир пайтда Ўш суди биноси олдида ўнга яқин ёш адвокат Ҳусанбой Солиев ва Валериан Вахитовга қарши намойиш ўтказди.

Ўш вилоят суди диний экстремистликда айбланиб қамоққа олинган қорасувлик таниқли имом Рашодхон Камолов ва диндор Дилёр Жумабоев адвокатларининг уйлари ҳамда ишхонаси Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан тинтув қилинганини ноқонуний деб топди. Айни пайтда суд адвокатларнинг ушбу ҳолат юзасидан миллий хавфсизлик ходимлари ҳаракатига баҳо бериш борасида ажрим чиқариш илтимосини инобатга олмади.

Ўш вилоят судида 30 апрель куни эрталабдан кечгача“Бир дунё Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти адвокатлари Ҳусанбой Солиев ҳамда Валериян Вахитовларнинг уйи ва идорасида ўтказилган тинтувнинг қонунийлиги масаласи ўрганиб чиқилди.

Ўш вилоят суди адвокатларнинг уйлари ва офислари Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тинтилишига асос бўлиб хизмат қилган Ўш шаҳар суди қарорини ноқонуний деб топди.

Аммо судадвокатларнингтинтувни ўтказган миллий хавфсизлик ходимларига нисбатан уларнинг ҳаракати ноқонуний бўлгани тўғрисида ажрим чиқариш илтимосини қондирмади.

“Бир Дунё Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Тўлейкан Исмаилова Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳодимлари устидан инстанцияларга арзланишларини айтди.

Унга кўра, тинтув чоғида адвокатлар олиб бораётган юзга яқин жиноят ишлари олиб кетилган бу жиноят ишлари орасида:

-Дилёр Жумабоев, Рашодхон Камолов ва бошқаларнинг ишлари бор эди. Ўша юз жиноят ишининг ичида тўрт жиноят иши тўғридан - тўғри чекистларга қарши ўрганилаётган эди. Масалан, бир ишда тинтув олиб борган чекист ўзбек миллатига мансуб тадбиркордан 20 минг доллар талаб қилгани ҳақида маълумотлар бор. Шу сабабли миллий хавфсизлик ходимлари ўзларига нисбатан адвокатлар тўплаган далилларни йўқ қилиш мақсадида “Бир дунё Қирғизистон” идорасига кириш учун Умар Фарухнибаҳона қилиб, суддан ноқонуний қарор чиқариб олишган, - дейди Тўлейқан Исмаилова.

Шу йилнинг 27 мартида Ўшда америкалик журналист Умар Фарух қўлга олинган эди. Миллий хавфсизлик қўмитаси журналистни экстремистликда, адвокатларни эса унга кўмак кўрсатиш ва ҳайрихоҳлик қилишда айблаган. Бунинг ортидан “Бир дунё Қирғизистон” ташкилоти адвокатлари Ҳусанбой Солиев ва Валериан Вахитовларнинг уйларида, офисларида тинтувлар ўтказилган, юздан ортиқ жиноят ишлари юзасидан адвокатлар тўплаган далил-исботлар олиб қўйилган эди.

Куни - кеча мазкур жиноят ишлари юзасидан тўпланган материалларнингбир қисми қайтарилган. Бироқ адвокатлар қайтариб берилаётган ҳужжатлар орасида айримлари йўқолганини, жумладан, қорасувлик таниқли имом Рашод Камолов ишига алоқадор бир қатор ҳужжатлар жиноий ишдан олиб қўйилганини айтмоқда:

-Рашод Камолов ишида сўроқ протоколининг асл нусхаси бор эди. Бизнинг қарши бўлишимизга қарамай, тинтув пайтида бу ҳужжатларни олиб кетишганди. Ўшаларни қайтариб бер десак, у материаллар терговчида йўқ экан. Биз “сизда қандай бўлмайди”, деб сўрасак, у материалллар Миллий хавфсизлик қўмитасида қолиб кетганини айтаяпти. Биз ҳайрон бўлдик, агар бу иш бир ой олдин прокуратурага ўтган бўлса, қандай қилиб ҳужжатлар хавфсизлик қўмитасида қолиб кетиши мумкин? - дейди адвокат Ҳусанбой Солиев.

Адвокатлар аризаси судда кўриб чиқилаётган бир пайтда, маҳкама биноси олдида ўнга яқин 21 – 25 ёшлардаги йигитлар “Бир дунё Қирғизистон” ташкилотига, адвокатлар Ҳусанбой Солиев ва Валери ан Вахитовларга қарши норозилик намойиши ўтказди.

Қўлларида “Бир Дунё Қирғизистон АҚШ манфаатларини кўзлама”, “Вахитов, Солиев терористларни ҳимоя қилади” каби ёзувларни ушлаб олган ёшлар ўзларини бефарқ бўлмаган оддий Қирғизистон фуқароси эканини айтишди:

- Биз ёшлар ўзимиз Қирғизистон фуқароси сифатида бу ерга келдик. Бизни ҳеч ким чақирмади ёки мажбурламади. Бизга ҳеч ким ҳеч қандай пул ҳам бермаган. Биз ўзимизнинг фуқаровий ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиб, ўзимизнинг шахсий фикримизни айтиш учун бугунги суд ҳақидаги маълумотни Интернетдан ўқиб келдик, - деди намойишга чиққан йигитлардан бири Элдияр Сидиқов.

XS
SM
MD
LG