Линклар

Ўзбекистон президенти 24 апрелда имзолаган ҳужжат раҳбарлик лавозимларига чет эллик юқори малакали менежерларни жалб қилишни тақозо қилади.

"Корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири акциядорлик жамиятларида раҳбарлик лавозимларига чет эллик юқори малакали менежерларни жалб қилишдир," дейилади ҳужжатда.

Бу ҳужжат маҳаллий мутахассислари билимсиз, уқувсиз, мамлакат манфаатларини ўйламайди, деган мулоҳазаларга йўл очмайдими?

Умууман сиëсий ислоҳотларсиз мамлакатдаги аҳволни чет эллик мутахассислар кўмагида ўнглаш мумкинми?

Бу саволлар жавобини Озодликнинг Қурултой дастурида муҳокама қилдик

24 апрель куни имзоланган фармон нафақат чет эллик мутахассисларни жалб этиш, балки "чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш", мақсадида ҳам қабул қилинди.

Ислом Каримов президентликнинг тўртинчи муддатига киришаётиб, Олий Мажлисда қилган чиқишида 24 апрель куни имзолаган фармонининг "учини чиқариб" қўйганди.

Ўша кунги нутқида Каримов "корпоратив ёки акциядорлик бирлашмалари фаолиятига ҳам кўпгина хорижий фирма ва компаниялар тажрибаси асосида тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур," деган эди.

Бу гапдан олдин Каримов "маъмурий-буйруқбозлик тизимининг ҳамон сақланиб қолаётган ҳар қандай шаклларидан воз кечиш" лозимлигини ҳам уқтириб ўтган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG