Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:24

“Туркистон Легиони” раҳбарларидан бири Рўзи Назар Туркияда дафн этилди


Рўзи Назар ҳаётининг сўнгги йилларини Туркия жанубида ўтказди
Рўзи Назар ҳаётининг сўнгги йилларини Туркия жанубида ўтказди

Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар сафида туриб, совет қўшинларига қарши курашган "Туркистон Легиони"нинг етакчиларидан бири Рўзи Назар Туркиянинг Фатҳия шаҳрида дафн этилди. Рўзи Назар жума куни 98 ёшида вафот этди.

Рўзи Назар Иккинчи жаҳон урушидан кейин Қўшма Штатларда истиқомат қилган ва Ўрта Осиё бўйича етакчи мутахассис сифатида ном чиқарган.

Икки йил муқаддам Истанбулда Рўзи Назарнинг шогирди Анвар Олтойли томонидан тайёрланган "Рўзи Назар: МРБнинг турк жосуси" номли китоби нашр этилганди.

Китобда муаллиф ўз ҳаётини Туркистон мустақиллиги учун курашга бағишланганини маълум қилган.

Озодлик Рўзи Назарнинг шогирди Анвар Олтойли билан ҳаётининг сўнгги йиллари ҳақида суҳбатлашди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:25 0:00
Бевосита линк

Рўзи Назар 1917 йилда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган.

Ўттизинчи йилларда ўрта мактабни тугатиб, Тошкент ва Одесса шаҳрларида кимё-мудофаа соҳаси бўйича олий маълумот олган. Иккинчи жаҳон уруши даврида 1941 йилнинг ёзида урушга кетган.

Рўзи Назар Иккинчи жаҳон уруши пайтида нацистлар армияси оккупация қилган ҳудудда қолади ва 1942 йилдан бошлаб, Украинада Вермахт ҳузурида ташкил қилинган "Туркистон легиони"га қўшилади.

Офицер унвонида батальон командири даражасигача кўтарилади.

Уруш тугагунга қадар Рўзи Назар Берлинда "Туркистон миллий бирлиги" қўмитасида турли лавозимларда ишлаган.

Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг у Ғарбий Германиянинг Розенҳайм шаҳрида қолади.

Рўзи Назар Туркистон озодлиги курашчиларидан бири бўлган
Рўзи Назар Туркистон озодлиги курашчиларидан бири бўлган

Германиялик Линда исмли аёлга уйланади. Рўзи Назар 1946–1951 йилларда Ғарбий Германиянинг Мюнхен шаҳрида тузилган Сиёсий қочқинлар халқаро қўмитасида вице-президент лавозимида қолади.

Шунингдек, у Боймирза Ҳайит билан бирга Германияда "Туркистон озодлиги" ҳаракатини тузади.

1951 йилда Рўзи Назар АҚШ Давлат Департаментининг таклифига биноан Вашингтонга келади.

1951–1954 йилларда "Америка овози" радиосининг ўзбек хизматида турли вазифаларда ишлайди.

1954–1957 йилларда Колумбия университетида ўзбек тили ва маданияти фанидан дарс беради.

Рўзи Назар АҚШ фуқароси сифатида АҚШнинг Туркиядаги ҳарбий миссиясида ҳам хизмат қилган.

1969–1972 йилларда Рўзи Назар Пентагоннинг Ўрта Осиёни тадқиқ қилиш дастури раҳбари лавозимида ишлаган.

Кейинчалик Американинг Европадаги ҳарбий миссиясида, сўнг АҚШ армиясининг Ғарбий Германиядаги стратегик тадқиқотлар гуруҳининг илмий ходими сифатида хизмат қилган.

Тўқсонинчи йиллар бошида Ўзбекистон мустақилликка эришгач Рўзи Назар 52 йиллик айрилиқдан сўнг ватанини зиёрат қилади.

Сўнгги йилларда Рўзи Назар АҚШ ва Туркияда нафақа гаштини сураётган эди.

Рўзи Назарнинг икки фарзанди бор. 67 ёшли Зулфия-Силвия Назар ҳозирда Колумбия университетининг Бизнес журналистика факультети профессоридир.

"Америка овози" нинг 2009 йил 25 майдаги кўрсатувида Рўзи Назар ўзининг сўнгги интервьюсини берган эди.

XS
SM
MD
LG