Линклар

logo-print

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан Москвада ўтадиган Ғалаба парадига собиқ иттифоқнинг турли бурчакларидан уруш фахрийлари йиғилмоқда. Бугунги кунда улар ҳимоя қилган умумий ватан йўқ,бугун улар турлича сиёсий муҳитга эга бўлган бошқа-бошқа мустақил давлатларда яшамоқда. Аммо уларни ва балки бизни ҳам бирлаштириб турган умумий Ғалаба бор.

Рус полициячилари Москва марказида ҳарбий парадга тайёргарлик кўриш учун олиб келинган ҳарбий техникани қўриқламоқда.

Ленфильм киностудияси ходими Ғалаба байроғининг улкан нусхасини ювиб, намойиш учун тайёрламоқда.

Непал аскарлари пойтахт Катмандудаги вайрон бўлган бинолар олдида. Ўтган ҳафтада юз берган зилзила оқибатида бу ерда 6 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.

Покистоннинг Карачи шаҳридаги пляжда балиқ қуритаётган балиқчи. Бу мамлакатда балиқлар бозорга чиқарилишидан олдин пляжларда қуритилади.

Ўқувчи қизлар ва ҳарбий денгиз флоти мактаби кадетлари Москванинг Поклонная гора ҳудудида Улуғ Ватан уруши иштирокчиларига қўйилган ёдгорлик олдида дам олмоқда..

Телевизор магазинида Беларус президенти Александр Лукашенка нутқини тинглаб ўтирган болакай.

Украина шимолида 28 апрелда ёна бошлаган ўрмонни ўчириш учун сув сочаётган самолёт.

Афғонистонлик санъаткорлар Кобулда 27 ёшли Фархунда исмли аёл гўёки Қуръонни ёққани учун тошбўрон қилиб ўлдирилганига норозилик сифатида, унинг ўлдирилиши ҳақидаги саҳна кўринишини намойиш этмоқда.

Қозоғистон президентлигига қайта сайланган Нурсултон Назарбоевнинг тарафдорлари 27 апрель куни Остонада ўз лидерлари ғалабасини нишонламоқда.

Кобулда футбол ўйнаётган афғон болалари.

Суриянинг Дума шаҳрида бензин сотувчи савдогар электр қуввати йўқлиги сабабли кечқурун ўз товарини батарейкада ишлайдиган лампа билан ёритмоқда.

Непалдаги зилзила туфайли ҳалок бўлганлардан бири.

Украина шарқидаги Донецк вилоятининг Петров туманида болалари билан бомбапаноҳдан чиқаётган аёл.

XS
SM
MD
LG