Линклар

Истанбулда норозилар ва полиция тўқнашувида камида 24 одам жароҳатланди


Истанбулнинг Тақсим майдонида полиция ва норозилар тўқнашуви.

Истанбулнинг Тақсим майдонида полиция ва норозилар тўқнашуви.

Истанбулнинг Тақсим майдонидаги норозилик намойиши тартибсизликка айланиб кетиши ортидан полиция жума куни 140 одамни ҳибсга олди.

Тақсим майдонига президент Режаб Тоййип Эрдўғон сиёсатидан норози одамлар йиғила бошлаганини кўрган полициячилар, уларни майдонга киритмасликка ҳаракат қилган. Бироқ намойишга йиғилганлар полицияни тошбўрон қила бошлаган. Полиция эса намойшчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлган. Тўқнашувда камида 18 норози ва олти полициячи жароҳат олгани айтилмоқда.

Туркия парламенти март ойида полициянинг намойишчиларга қарши куч қўллаш ваколатини кенгайтирувчи қонун қабул иқилинганидан бери 1 май куни биринчи марта катта намойиш ўтказилган эди.

Туркия ҳукумати Тақсим майдонида фақат тинч намойишлар ўтказишгагина рухсат берилишини ва бу ерда ноқонуний намойишлар ўтказилишига йўл қўйилмаслигини билдирган.

XS
SM
MD
LG