Линклар

АҚШда афроамерикалик ўлимига сабабчи бўлган 6 полициячига айблов билдириладиган бўлди


Балтимордаги норозилик намойиши пайтида олинган сурат.

Балтимордаги норозилик намойиши пайтида олинган сурат.

АҚШнинг Балтимор шаҳрида прокуратура афроамерикалик фуқаронинг ўлими муносабати билан олти полициячига жиноий айблов билдирилишини маълум қилди.

Прокурор Мэрилин Мосбининг мазкур баёноти полиция томонидан қўлга олиниш чоғида оғир жароҳат олган ва шу жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган 25 ёшли Фредди Грей ўлимидан икки ҳафта ўтиб янгради.

Грейнинг ўлими Балтиморда тартибсизликлар ва талончиликларга айланиб кетган норозилик намойишларига сабаб бўлган эди.

Прокурор Грейнинг қўлга олиниши ноқонуний бўлганини ва у полиция ҳаракати туфайли ўлганини билдирди.

Полициячиларга қасддан содир этилмаган қотиллик ва ноқонуний қўлга олиш бўйича айбловлар билдирилади.

АҚШ президенти Барак Обама жума куни Балтимордаги воқеаларни шарҳлар экан, бу ишда ҳақиқатни юзага чиқариш ўта муҳим эканини қайд этган эди.

XS
SM
MD
LG