Линклар

Киевда коммунистлар билан муштлашгани учун ҳибс қилинганлар озод этилди


Киевдаги коммунистлар намойиши пайтида қўлга олиш.

Киевдаги коммунистлар намойиши пайтида қўлга олиш.

Киевда 1 май куни коммунистлар томонидан уюштирилган намойиш пайтида тартибсизликларни келтириб чиқаргани учун қўлга олинган ёшлар ҳибсдан озод этилди.

Киевдаги намойиш пайтида 19 киши майда безориликда айбланиб қўлга олинган эди. Уларнинг безорилик ҳаракати туфайли жароҳатланган бир милиционер касалхонага ётқизилган.

Милициянинг билдиришича, бир гуруҳ ёшлар Улуғ Ватан уруши музейи олдида намойиш ўтказаётганлар билан муштлашига ҳаракат қилган. Коммунистлар томонидан уюштирилган мазкур митингга мингга яқин одам йиғилган эди.

Киевда 1 Май муносабати билан ўтказилган тадбирларда жами 6,5 минг милиция ходими тартибни назорат қилган.

XS
SM
MD
LG