Линклар

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бош вазирлик лавозимига Темир Сариев номзодини тасдиқлаган ва бу ҳақдаги фармонни ҳам имзолаган.

Бу ҳақда Атамбаевнинг матбуот ҳизмати шанба куни маълум қилди. Сариев бундан аввал Қирғизистон иқтисодиёт вазири вазифасини бажариб келган.

Эслатиб ўтамиз, қирғиз ҳукуматининг аввалги раҳбари Жўмарт Оторбаев ўтган ҳафтада ўз ихтиёри билан истеъфо берган эди.

Ўз қарорини у ёш сиёсатчиларга имконият бериш нияти борлиги билан изоҳлаганди.

XS
SM
MD
LG