Линклар

Непалда ўтган шанба куни рўй берган зилзила қурбонлари сони 6621тага етган. Яраланганлар эса 14 мингдан кўпроқни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Непал полицияси маълум қилди.

Полиция мулозимига кўра, бу рақам яна ошиши мумкин. Непалнинг айрим жойларида вайроналар остида қолиб кетганларни қутқариш давом этмоқда.

Минглаб одамнинг тақдири маълум эмас. Шу боис қурбонлар сони 10 мингдан ошиши мумкин.

Ҳозирда Непалда уч кунлик мотам эълон қилинган. БМТ ҳисоб-китобига кўра, Непалда зилзиладан саккиз миллион одам жабр кўрган.

Бу мамлакат умумий аҳолисининг чорак қисмини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG