Линклар

logo-print

Ироқлик депутат ИД ўнлаб язидийни қатл этганини айтмоқда


Синжарда ИД томонидан язидийлар қатл этилган жойлардан бири.

Синжарда ИД томонидан язидийлар қатл этилган жойлардан бири.

Язидий депутат Маҳма Халил “Исломий Давлат” гуруҳи Ироқ шимолидаги лагерда камида 25 нафар язидий асирни қатл этганини билдирди.

Маҳма Халилга кўра, қатл Мўсул шимолидаги жангарилар тасарруфида бўлган Тал-Афар шаҳрида 1 май куни амалга оширилган.

Депутатга кўра, бу лагерда ҳали ҳам 1400 нафар язидий асир сифатида тутиб турилибди.

Аввалроқ Ироқдаги Шафақ сайти язидийларнинг Тараққиёт партияси вакилларига иқтибосан Тал-Афарда 300 дан зиёд язидий ИД жангарилари томонидан асир олингани ҳақида хабар тарқатганди. Аммо бу маълумотни мустақил манбалар томонидан тасдиқлатишнинг имкони бўлмаяпти.

Ўтган йилнинг август ойида Ироқ шимолидаги Синжар шаҳри “Исломийдавлат” гуруҳи томонидан ишғол қилингани ортидан ўн минглаб язидий шаҳарни ташлаб кетишга мажбур бўлганди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ироқ расмийлари ўша пайтда жангарилар томонидан юзлаб одам асирга олингани, язидий аёлларнинг айримлари чўри сифатида сотилганини билдиргандилар.

“Исломий Давлат” гуруҳи язидийларни қатли вожиб бўлган муртадлар, деб билади.

XS
SM
MD
LG