Линклар

logo-print

Путинпараст байкерлар Венада рус аскари хотирасига гулчамбар қўйишди


Путинпараст байкерлар аввалроқ Польша ҳудудига қўйилмаганди.

Путинпараст байкерлар аввалроқ Польша ҳудудига қўйилмаганди.

Россиянинг миллатчи байкерлар клуби аъзолари кеча Австрия пойтахтида Венани гитлерчилардан озод қилган рус аскари хотирасига гулчамбар қўйишди.

Кремлпараст “Тун бўрилари” мотоклуби фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини Москвадан Берлингача бўлган мотоюриш билан нишонламоқчилар.

Европа Иттифоқининг айрим мулозимлари бу режани танқид қилганлар, Польша эса Украинадаги зиддият туфайли рус байкерларини Варшавага қўймаган.

Австрия полицияси маълумотига кўра, 2 май куни Венада рус аскари хотирасига гулчамбар қўйиш маросимини кўриш учун 500 чоғли одам йиғилган. Рус байкерлари билан бирга келган Россия элчиси Сергей Нечаев эса бу тадбирни уюштириш имконини бергани учун Австрия расмийларига ташаккур изҳор қилган.

Россия президенти Владимир Путинни қўлловчи “Тун бўрилари” Қримнинг Россияга қўшиб олинишини ҳам дастаклаганлар.

XS
SM
MD
LG