Линклар

Украинанинг Одесса шаҳрида 2014 йилнинг 2 май куни расмий Киев тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда ҳалок бўлган кишилар хотирланди. Ўшанда жами 48 одам нобуд бўлганди.

Тартибсизликка шаҳарда иккала томон вакиллари ўртасида чиққан муштлашув сабаб бўлганди. У Украина шарқига мухторият берилиши тарафдорлари Киевни қўлловчилардан беркиниб олган касаба уюшмаси биносига ўт кетиши билан якунланганди. Бинода чиққан ёнғин сабаблари ҳалигача аниқ эмас.

Айримлар бинодаги ёнғинга расмий Киевни ёқловчилар томонидан отилган ёқилғили шиша сабаб бўлганини айтишса, расмий манбалар фожеага бино томидаги мудофаачилар отган ёғилғи тўла шиша сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Ўша пайтда бино ичида 43 киши ҳалок бўлган.

Мингга яқин намойишчи йиғилган бошқа бир норозилик тадбири кеча пойтахт Киевда бўлиб ўтди. Бу намойишчиларнинг айримлари қўлларига “Унутмаймиз ва кечирмаймиз” деб ёзилган шиорларни кўтариб олишганди.

XS
SM
MD
LG