Линклар

Латвиялик рассом: “Авлиё маймунлар” билан ҳеч кимни ҳақорат қилмоқчи эмасман


Сергей Дёмин қаламига мансуб "Мовий Маймун"

Сергей Дёмин қаламига мансуб "Мовий Маймун"

Сергей Дёминнинг бир оз ғамгин асарларида турли хил мавзулар учрайди.

Аммо рассом учун маймунлар тасвирланган асарларининг бозори чаққон бўляпти.

Дёмин Ригада истиқомат қилади. Унинг “Борис ва Глеб” деб номалунвчи, XI аср православ авлиёларига ўхшаш икки маймун тасвирланган асари 2010 йилда нуфузли Саатчи галереяси уюштирган онлайн танловда финалга чиққанидан кейин рассом халқаро эътибор қозонди.

Дёмин ўзиннинг “Кўк маймун” деб аталувчи яна бир расми билан 2014 йилда иккинчи марта финалга чиқди. Бу асарда православ руҳонийларига хос либоc кийиб олган, чеҳраси кўк, жиддий нигоҳли павиан акс этган. Бу расм жуда машҳур бўлиб кетди. Асар Лондонда бўладиган ғолиблар кўргазмасига етиб бормасидан сотилди.

“Буни тушуниш кейин, лекин негадир маймунлар жуда яхши кетяпти. Ёшлигимдан маймунларни ёқтираман”, дейди 41 ёшли Дёмин.

Дёмин ўзининг “авлиё маймунлари” туфайли санъат дунёсида шуҳрат қозонди. Ҳозир унинг асарларини 10 минг доллардан юқори нархда харид қилишади.

Мусаввирнинг приматлар билан православ иконаларини аралаштириши рус православлари ғазабини келтириши аниқ. Аммо Дёмин бундай нияти йўқлигини айтади.

“Мен икона мавзусида ижод қилар эканман, бунга катта аҳамият бермайман. Ҳеч кимни ҳақорат қилишга уринаётганим йўқ. Мен шунчаки икона услубини ёқтираман. Бу жуда чиройли стиль бўлиб, унда бой ранглар, қимирламас фигуралар бор”, дейди Дёмин. Рассом ўзи атеист бўлса ҳам, уйида иконали откриткаларни йиғади.

Сергей Дёмин асари

Сергей Дёмин асари

Айримлар Дёмин ўз расмларини бошқаларни ҳақарот қилиш ниятида чизаётганини айтмоқда. Яна бошқалар бўлса бу расмларни эски ва янгининг ўзига хос қоришмаси сифатида кўрмоқда.

“Мен танқидчилар фалсафий маъно излашларига йўл очиб бераман”, дейди Дёмин. Рассом асарларини асосан руслар харид қилишини, улар ҳеч қандай эътироз билдирмасликларини айтади. “Мени бундай усулда ижод қилишга ундайдиган нарса ирония бўлса керак”, дейди Дёмин.

Дёмин асарларида маймунлар одамларга қараганда яхшироқ аҳволда гавдаланади. Рассом одамларни қора, озғин, тартибсиз ошхонада ёлғиз ўтирган ёки душда қайт қилаётган аҳволда тасвирлайди.

Дёминнинг провокацион бир ишида қора паранжи кийиб олган, ниқобли уч аёл танасига портловчи модда бойлаб олиб, арабча “экологик фикрланг” деган ёзув остида велосипед ҳайдаб кетаётгани тасвирланган.

Рассомнинг айтишича, бу расм “қайсидир маънода тоталитар ҳаракат бўлган Гринпиc” ҳамда терроризм ҳақидадир. Дёмин бу асар қаҳрамонлари “велосипед ҳайдаш орқали экологияни ҳимоя қилишга уринаётган мусулмон атроф-муҳитни сақлаш фаоллари бўлиб, улар бирор мақсад йўлида ўзларини портлатишга тайёрлар”, дейди.

“Мен атеистман, лекин одамларнинг тақводор бўлишига қарши эмасман”, дейди Дёмин. “Агар уларнинг ишончи ростдан кучли бўлса, уларга ҳақорат таъсир қилмаслиги керак. Уларнинг ўз йўли бўлиб, ўша йўлдан юришади. Атрофдаги қўзғовчиларга эътибор бермасликлари керак”.

Дёмин асарларида кўпинча ўз шаҳрини баъзан меҳр билан, баъзан қўрқинчли қилиб тарсвирлайди. “Уруш ҳисси” деб номланувчи асарида булутсиз Рига осмонида оқ дирижабллар учиб юргани тасвирланган. Рассомнинг айтишича, бу Латвия матбуотида Россия бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга жавобдир.

“Бундай бўлиши эҳтимолдан холи бўлмаса керак. Лекин Латвия нима қила олади? Биз НАТО ва ЕИ аъзосимизми-йўқми, бунинг аҳамияти йўқ”.

Латвия архивида ишловчи Дёмин “Кўпроқ расм чиза олишим учун камроқ ишлашим керак”, дейди.

Мария Кугель ва Дэйзи Синделар

XS
SM
MD
LG