Линклар

logo-print

HRW: Саудия Ямандаги исёнчиларга қарши сочма бомбаларни ишлатмоқда


Ҳаво ҳужуми

Ҳаво ҳужуми

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг айтишича, Саудия Арабистони бошчилигидаги иттифоқчилар Яманда Ҳусий исёнчиларига қарши ҳаво ҳужумларида сочма бомбалардан фойдаланмоқда.

Хюман Райтс Уотч (ХРУ) 3 май куни тарқатган баёнотга кўра, ташкилот Яман шимолидаги тоғли Саада вилоятида Ҳусий исёнчиларига қарши сочма бобмалар ишлатилганига ишора этувчи суратлар, видео ва бошқа далилларга эгадир.

ХРУ даъво қилишича, сунъий йўлдош воситасида олинган суратлар бомбалар аҳоли масканларидан 600 метр узоқликда ташланганини кўрсатади.

Сочма бомбалар таркибида ўнлаб майда бомбачалар мавжудки, улар портламасдан қолса, миналарга айланади.

Сочма бомбалар, 2008 йилда қабул қилинган шартномага мувофиқ,Саудия Арабистони ва Қўшма Штатлар хориж 116 мамлакатда ман қилинган.

Саудия Арабистони Яманда сочма бомбалардан фойдалангани борасидаги даъволарни рад этган.

XS
SM
MD
LG