Линклар

Афғон ва Толибон расмийлари Қатарда учрашади


Доҳадаги Толибон идораси

Доҳадаги Толибон идораси

Афғон ва Толибон расмийлари Қатарда учрашадиҚатар Давлат Агентлиги хабар беришича, Афғонистон ҳукумати ва Толибон расмийлари Доҳада икки кунлик “ярашув” музокаралари ўтказишади.

Аммо иккала томон ҳам учрашувдан умид катта эмаслигини айтади.

Аввалроқ Толибон баёнот тарқатиб, учрашувда саккиз нафарлик ҳайъат иштирок этишини билдирган эди.

Аммо учрашув тинчлик ёки мулоқот дея талқин қилинмаслиги зарур,” – дея таъкидланади баёнотда.

Афғонистон президентининг сўзчиси Ажмал Обидийнинг айтишича, Доҳадаги музокараларда мамлакат Олий Тинчлик Кенгашининг аъзолари ўз “шахсий ташаббуслари” билан қатнашишади.

"Ҳеч нарса бўлаётгани йўқ. Биз бирор нарсага умид қилаётганимиз йўқ," – деб айтган жаноб Обидий “Ассошиэйтд Пресс” ахборот агентлигига.

2014 йил сентябрида иқтидорга келган Афғонистон президенти Ашраф Ғаний Толибон билан музокаралар ўтказиш нияти борлигини билдирган эди.

Тинчлик музокараларини ўтказишга қаратилган аввалги уринишлар натижа бермаган.

XS
SM
MD
LG