Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:49

ИД Бағдоддаги қўшалоқ бомба ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олди


Бағдодда портлашлар тез-тез юз бериб туради
Бағдодда портлашлар тез-тез юз бериб туради

"Исломий Давлат" (ИД) экстремист гуруҳи 3 май куни 19 инсон умрига зомин бўлган Бағдоддаги қўшалоқ бомба ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

2 май куни Бағдод марказидаги Каррада тижорий марказида ўн дақиқа оралиғида иккита бомба портлаганди.

Полиция расмийларининг айтишича, портлашлар муштарийларга тўла ресторанлар ва қаҳвахоналар яқинида содир этилган.

Полицияга кўра, қурбонлар асосан дўкондорлар ва Имом Али ўлимига аза тутганлардир.

ИД гуруҳининг айтишича, у ғарбий Анбар вилоятида давом этаётган жангларга жавобан шиа қуроллиларини нишонга олган.

Икки ой муқаддам Ироқ қўшинлари суннийлар маркази бўлган Анбар вилоятини ишғол қилиш бўйича йирик амалиёт бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG