Линклар

logo-print

"UZ доменида журъатли, тезкор ва хабарчи журналистлар етишмоқда"


UZ доменида қисқа муддат ичида оммалашган ва 2013 йилнинг 30 январида ёпиб қўйилган olam.uz ахборот сайтининг Фейсбукдаги саҳифасида берилган эълон. Сайт ҳануз ёпиқлигича қолмоқда.

UZ доменида қисқа муддат ичида оммалашган ва 2013 йилнинг 30 январида ёпиб қўйилган olam.uz ахборот сайтининг Фейсбукдаги саҳифасида берилган эълон. Сайт ҳануз ёпиқлигича қолмоқда.

Ўзбекистонлик журналистлардан бири UZ доменида журъатли, тезкор ва муҳими, бор имкониятдан максимум фойдаланаётган ёш журналистлар авлоди етишмоқда, деган хулосани илгари сурди. 3 май - Халқаро матбуот эркинлиги куни муносабати Озодликка интверью берган журналист оддий блогдан ахборот тарқатувчи сайтга айланаётган қатор Интернет саҳифалари номини тилга олди.

Ижтимоий тармоқларда фаол бўлган ўзбекистонликлар, хусусан ўзбек тилида ўқувчи Интернет фойдаланувчилари орасида бир неча блогер ва журналистларнинг саҳифалари кундалик ахборот манбаига айланиб улгурди.

Озодлик муштарийлари Kun.uz, Gazeta.uz, Daryo.uz каби саҳифаларни тилга олмоқда. Бундан ташқари, UZ доменида мустақил фикрга ўрин бераётган спортга мавзуига ихтисослашган саҳифалар ҳам кўпайган.

Муҳими, бир ёки бир неча журналист, ёхуд блогер томонидан юргизилаётган бу Интернет саҳифалари хабарчи, содда айтганда, хабар ясовчи сайтларга айланмоқда.

3 май - Халқаро матбуот эркинлиги куни муносабати Озодликка интверью берган журналист асосий эътиборни шу жиҳатга қаратди:

- Мен бу сайтларни юргизаётган журналистларни шахсан танийман. Кўпчилиги 20 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёш, журъатли ва тезкор журналистлар авлоди ва мен бу журналистларнинг ишини жуда ёқтираман. Муҳими, булар newsmaker - хабарчи журналистлардир, - дейди исмини ошкор этмасликка қарор қилган ўзбекистонлик журналист.

Ана шундай Интернет саҳифаларидан бири olam.uz сайти қисқа муддат ичида оммалашган, аммо 2013 йилнинг январь ойида ёпиб қўйилган эди. Таҳририят ёпилиш сабабини техник носозликка боғлаган эди. Аммо, ўзбекистонда Интернет нашрлари фаолиятини кузатаётганлар бунга онлайн ахборот нашрининг нуфузи ортаётгани ва ундаги енгил-елпи мавзулар ортидан қолдирилаётган шарҳлар ҳукуматни норози қилган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаган.

Ўзбекистон мавжуд ахборот воситаларининг барчаси - хоҳ матбаа, хоҳ онлайн ахборот воситаси бўлсин - назорат остида эканини қайд этган ўзбекистонлик журналист суҳбатдошимиз эса UZ доменидаги бугунги ёш журналистларни мавжуд имкониятдан максимум фойдаланётган ва олтин оралиқни топган журналистлар, деб баҳолади:

- Назорат бор, мониторинг бор ва мен буни ўринли, деб ҳисоблайман. Бугунги ёш журналистлар берилган имкониятдан максимум фойдаланишга журъат қилган ва кўплаб манбалардан ахброт оларкан, уларни ўзаро қиёслаб, олтин ўрталикни топган журналистлар, деб ҳисоблайман. Шунинг учун уларни халқ ўқияпти, - дейди журналист.

Қуйида исмини сир сақлаган ўзбекистонлик журналист билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

3 май - Халқаро матбуот эркинлиги кунидир ва бу сана 1993 йилда ЮНЕСКО тавсиясига биноан таъсиссис этилган.

Бу таклиф ортида – ҳар йили шу кунда дунёдаги ҳукуматлар, халқаро ҳамжамиятга сўз ва матбуот эркинлиги Инсон ҳуқуқларини умумжаҳон декларациясида қайд этилган асосий ҳақлардан бири эканини эслатишдир.

Бу йил ушбу санага қаратилган нуфузли халқаро тадбирларда 3 масала муҳокама қилинмоқда:

- Журналистик фаолият сифатини мустаҳкамлаш – яъни, онлайн-медиа маконида ишлаётган журналистлар, ижтимоий тармоқларда хабарчилик қилаётган мобил мухбирлар ҳозирлаётган журналистик материал сифатини туширмаслик,

- Медиа оламдаги бошқарув бўғинларида аёл журналистлар сонини ошириш,

- Журналистлар ва нашрларнинг электрон хавфсизлигини кучайтириш.

Ҳар йили 3 май - Халқаро матбуот эркинлиги куни муносабати билан берилаётган мукофот эса бу йил суриялик журналист, айни пайтда Сурияда ҳукумат қамоғида қолаётган фаол Маҳзен Дарвишга ажратилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG