Линклар

Путинпараст рус байкерлари Германияга етиб борди


"Тун бўрилари" байкерлар гуруҳи.

"Тун бўрилари" байкерлар гуруҳи.

9 май – Ғалаба кунини Берлинда нишонламоқчи бўлган рус байкерлари гуруҳи Германияга етиб борди.

Бавария полицияси 3 май куни куннинг иккинчи ярмида байкерлар гуруҳи Австриядан етиб келганини маълум қилди, бироқ гуруҳдаги одамлар сонига аниқлик киритмади.

Кремлпараст “Тун бўрилари” мотоклуби II жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини Москвадан Берлингача бўлган мотоюриш билан нишонламоқчилар.

Европа Иттифоқининг айрим мулозимлари бу режани танқид қилганлар, Польша эса Украинадаги зиддият туфайли рус байкерларини Варшавага қўймаган.

Германия ҳукумати рус байкерлари раҳбарларидан бир неча кишига виза беришни рад қилган.

Қўшни Австрияда гуруҳнинг икки аъзоси 2 май куни Венани озод қилган совет аскарлари хотирасига гулчамбар қўйган.

Россия президенти Владимир Путинни қўлловчи “Тун бўрилари” Қримнинг Россияга қўшиб олинишини ҳам дастаклаганлар.

XS
SM
MD
LG