Линклар

Афғонистон ҳукумати ва Толибларнинг Доҳадаги музокараси натижа бермади


Афғон Толибларининг Доҳадаги қароргоҳи

Афғон Толибларининг Доҳадаги қароргоҳи

Афғонистон ҳукумати расмийлари ва Толибларнинг Доҳада ўтган икки кунлик музокаралари кутилган натижани бермади

Ёпиқ эшиклар ортидаги музокаралар 3 май куни якунига етди ва ундаги муҳокамаларга оид тафсилотлар очиқланмади.

Толиблар сафида бўлган музокарачилардан бирининг Reuters агентлигига айтишича, Толибларнинг Шер Муҳаммад Аббос Станекзай бошқарган 8 кишилик делегацияси афғон расмийлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилган.

Томонларнинг оташкесим ҳақида музокара қилгани, аммо АҚШ ҳарбийларининг мамлакатда қолаётгани важидан муросага эришилмагани айтилмоқда. Яъни, Толиблар Америка аскарлари кетмас экан, жангларни тўхтатмаслигини таъкидлаган. Ҳукумат делегацияси эса хориж ҳарбийларининг асосий қисми мамлакатни тарк этгани, фақат ҳарбий машғулот ўтувчи зобитлари қолгани, агар Толиблар жангни тўхтатса, улар ҳам кетишини таъкидлаган.

Ҳозирча, келинган умумий қарор "тахминан кейинги ойда" Бирлашган Араб Амирликларида яна бир учрашув ўтказиш экани айтилмоқда.

Сўнгги ҳафталар ичида Толиблар Афғонистон шимолида ҳужумни янада кучайтирди.

XS
SM
MD
LG