Линклар

logo-print

Техасда Муҳаммад пайғамбар карикатураси муҳокама қилинган бинода отишма бўлди


Гарленддаги анжуман қатнашчилари эвакуацияси ажратилган автобус

Гарленддаги анжуман қатнашчилари эвакуацияси ажратилган автобус

Далласда Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга оид муҳокама бораётган бино яқинида отишма бўлди, икки қуролланган шахс полиция томонидан отиб ўлдирилди.

Техас штати маъмурларидан олинган маълумотга кўра, Гарленд шаҳарчасидаги Curtis Culwell Center биносида анжуман бораётган кезда қуролланган шахслар билан отишма содир бўлган ва бино қўриқчиси жароҳатланган. Унинг ҳаётига ҳавф йўқлиги айтилмоқда.

Полициянинг жавоб ҳужумида икки номаълум шахс ўлдирилгани, улар бошқарган автомобилдан эса бомба топилмагани айтилди.

Ҳозирча Техас полицияси бу отишманинг бинода ўтаётган пайғамбар карикатурасига оид муҳокамага алоқаси бор ёки йўқлиги ойдинлашмаганини айтмоқда. Зеро, тадбир олдидан бирор таҳдид ҳам билдирилмаган.

Ушбу тадбирни American Freedom Defense Initiative гуруҳи ташкил қилган эди. Бу гуруҳнинг яна бир номи "Американи исломийлаштиришни тўхтатиш" гуруҳи деб ном чиқарган. Бу гуруҳ Ню Йоркдаги Халақаро савдо маркази ўрни яқинида Исломий марказ қурилишига ҳам муттасил қарши чиқиб келмоқда.

Дарвоқе, Гарленддаги муҳокамаларда мусулмонларга қарши мазмундаги чиқишлари билан ном чиқарган нидерландиялик сиёсатчи Герт Вилдрес ҳам бор.

Муҳаммад алайҳиссаломга чизилган карикатураларнинг Ғарб нашрларида эълон қилиниши мутаассиб мусулмонлар томонидан қаттиқ норозилик ва таҳдидлар билан қарши олинди.

Январь ойида бир гуруҳ экстремист Франциядаги Charlie Hebdo сатирик журнали таҳририятига ҳужум қилди ва унда 12 киши ўлдирилди.

XS
SM
MD
LG