Линклар

logo-print

Сарлавҳага чиқарилган беаёв жумла ўзини Аброр, деб таништирган йигитнинг OzodMikrofonга ўқиб берган шеъридан олинди. Тирикчилигини Москвада ўтказаётган 25 яшар андижонлик йигит ўз шеърида ўрганаётгани ҳодиса, аслида, миллионлаб ўзбекка таниш:

“Қишлоқда эркак қолмаганини”, “Ёш келинларга увол бўлиб кетганини”, “Гўдаклар соғинчдан азият чекаётганини” ва шеърда тилга олинган бошқа барча ҳолатларни ҳамма билади.

Лекин ҳаммаям, одамларнинг, аниқроғи, амалдорларнинг (пулдорларнинг, деб ўқинг) ва пулдорларнинг ( амалдорларнинг, деб ўқинг) “Сўз билан бир-бирин ялаб яшаётганини” билавермайди, билса ҳам шу қадар аниқ-тиниқ айта олмайди, бунинг учун шоирона идрок керак.

Ва Дард керак. Миллат учун оғриётган Қалб керак.

Ўша Дард бор кўринди Аброрнинг машқида ва уни Сизга илиндик.

Бугун орзуларинг бўлдику сароб,

Нима иш бошласанг, қонунга хилоф.

Қишлоғимда, қаранг, эркак қолмади,

Кундан кун харобдир, йилдан йил хароб.

Сўз билан бир-бирин ялаб яшашар,

Қурган уйларини санаб яшашар,

Оддий халқни итдай талаб яшашар,

Кундан кун харобдир, йилдан йил хароб.

Етмиш йил қарамдик, “ортмаганидик”,

Газларни тортарда тормаганидик,

Тўк йўқ қоронғида ётмаганидик,

Кундан кун харобдир, йилдан йил хароб.

Гудакка соғинчдан азият етди,

Куёвлар уйланиб Масковга кетди,

Ёш келинларга увол бўбкетди,

Кундан кун харобдир, йилдан йил хароб.

Бу шеърни ёзган телбами, гадо?

Кимлигин билишса, бўлади адо!

Ўзбек миллатимга ширин жон фидо.

Кўзингни очмасанг, аҳволинг хароб.

Кундан кун харобдир,

Кундан кун хароб.

Тўғрисин гапириш - қонунга хилоф.

Ўқиганингиз шеърни муаллифнинг ўзи ўқиб ҳам берди:​

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG