Линклар

Германияга борган рус байкерлари Райхенхалл шарҳида қисқа муддат тўхтатилди


Германияга етиб борган россиялик байкерлар гуруҳи мамлакат бўйлаб мотоюришни давом эттирмоқда.

Улар Бад-Райхенхалл шаҳрида қисқа муддат тутиб турилди. Шаҳар маъмурлари бунинг сабабини ҳужжатлар текшируви билан изоҳлади. Полиция берган маълумотга кўра, бу гуруҳда 10 га яқин байкер бор.

Ижтимоий тармоқларда хабар қолдираётган байкерлар Германия махсус хизматлари уларни муттасил кузатаётгани ҳақида ёзмоқда.

Кремлпараст “Тун бўрилари” мотоклуби II жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини Москвадан Берлингача бўлган мотоюриш билан нишонламоқчилар.

Европа Иттифоқининг айрим мулозимлари бу режани танқид қилганлар, Польша эса Украинадаги зиддият туфайли рус байкерларини Варшавага қўймаган.

Германия ҳукумати рус байкерлари раҳбарларидан бир неча кишига виза беришни рад қилган.

Қўшни Австрияда гуруҳнинг икки аъзоси 2 май куни Венани озод қилган совет аскарлари хотирасига гулчамбар қўйган.

Россия президенти Владимир Путинни қўлловчи “Тун бўрилари” Қримнинг Россияга қўшиб олинишини ҳам дастаклаганлар.

XS
SM
MD
LG