Линклар

БМТ Бош котиби Москвадаги Ғалаба байрами тадбирларида қатнашади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби Бан Ки Мун шу ҳафта Ғалаба куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда иштирок этиш учун Москвага жўнайди. Бу ҳақда 4 май куни журналистларга БМТ матбуот котиби Стефан Дуйарич маълум қилди.

Дуйаричга кўра, БМТ Бош котиби Совет Иттифоқининг Улуғ Ватан урушида фашистлар Германияси устидан қозонган ғалабасининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилажак тадбирларда қатнашади.

Москва сафаридан сўнг Бан Ки Мун Украинага бориши ва президент Петро Порошенко билан учрашиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги ишончли манба президент Ислом Каримов Ғалаба кунига бағишлаб Москвада ўтказиладиган парадга бормаслигини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG