Линклар

Тожикистонда фуқароларни ИДга ёллашда гумонланган туркиялик шахс қўлга олинди


Тожик расмийлари асли афғонистонлик, ҳозирда эса Туркия фуқароси бўлган шахсни тожикистонлик фуқароларни “Исломий давлат” гуруҳига жангари сифатида ёллашга уринганликда гумонлаб, қўлга олди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси кеча 50 ёшли Меҳди Яқуш Тожикистонга 16 март куни расман сайёҳ сифатида келгани ва кўп ўтмай шубҳали ҳаракатлар қила бошлагани ҳақида баёнот тарқатди.

Маълумотларга кўра, Яқуш Рудакий туманидаги асосан этник ўзбеклар истиқомат қиладиган қишлоқда қолиб, ёши 20 дан ошган тўрт кишига Туркияда иш топиб беришни ваъда қилган.

Яқуш бу кишиларни “Исломий давлат” жангарилари ва ҳукумат кучлари жанг қилаётган Туркия-Сурия чегараси яқинидаги қишлоққа юборишни режалаётгани маълум бўлгач, тожик расмийлари бу борада текширув бошлаган.

Туркиялик шахс Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмонов мамлакатда фуқароларни тақиқланган жиҳодий гуруҳларга ёллаш ҳолатларини текшириш учун махсус марказга топшириқ берилгани ҳақида эълон қилганидан икки ой ўтиб қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG