Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:05

Ўзбекистонда газ ва электр нархи ошади


Ўзбекистонда 15 майдан бошлаб аҳолига бериладиган табиий газнинг 10 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 1816 сўмдан 1947 сўмга ошади.

Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри 3140,85 сўмдан 3367,5 сўмга, иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 кубометри эса 1456,6 сўмдан 1561,50 сўмга қимматлайди.

Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" ширкати расмийлари маълум қилди.

Шунингдек шу ой ўртасидан электр ҳақи ҳам ошади. Аҳоли ҳар 1 кВт электр 155 сўм, электриситгичлар билан жихоозланган уй эгалари эса 77,5 сўмдан тўлайдилар.

Бу ҳозирги нархга қараганда 7.4 фоизга кўпдир. Ўзбекистонда сўнгги бор электр нарзи ўтган йилнинг октябрида оширилган эди.

Коммунал ҳизматлар нархлари Ўзбекистонда ҳар йили апрель ойи бошидан оширилар эди.

Бу йил Ўзбекистонда президентлик сайловлари сабаб қимматлашув кечиктирилганини, айтишади кузатувчилар.

XS
SM
MD
LG