Линклар

logo-print

Британиядаги “Save The Children” халқаро ташкилоти Оналик учун қулай мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.

179 мамлакатдаги болалар ўлими ва оналар учун яратилган шароитлар тадқиқ этилган ҳисоботда Ўзбекистон 118 ўринни олди.

Ташкилотга кўра, Норвегия, Финляндия, Исландия, Дания, Швеция, Нидерландия, Испания, Германия, Австралия ва Белгия оналар учун энг қулай мамлакатдир.

Рўйхат тубидан жой олган Сомали эса аксинча, оналар учун энг ёмон мамлакатдир.

“Save The Children” рўйхатида Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон – 58, Туркманистон – 99, Қирғизистон – 107, Тожикистон – 127 ва Афғонистон – 152-ўриндадир.

МДҲ мамлакатлари орасида оналар учун энг қулай мамлакат Беларусдир. Мазкур мамлакат рўйхатда 25-ўринга қўйилган.

Тожикистон эса аксинча, МДҲ маконидаги оналар учун энг ёмон мамлакатдир.

XS
SM
MD
LG