Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:23

“Исломий давлат” Далласдаги ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди


“Исломий давлат” экстремист гуруҳи Далласдаги Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган суратлар кўргазмаси бўлаётган бинога қилинган кечаги ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди.

ИД кўргазма биносига ҳужум қилган икки қуролли жанггари ўз гуруҳи аъзолари бўлишганини билдирди.

Элтон Симсон ва Нодир Суфий исмли ҳужумчилар шу захоти қўриқчи тарафидан отиб ўлдирилди. Қўриқчини ўзи эса оёғидан яраланди.

Ҳужум пайти кўргазма иштирокчиларининг ҳеч бирига зиён етмади.

XS
SM
MD
LG