Линклар

logo-print

Сарлавҳага чиқарилган фикрни Ўзбекистон Марказий банки филиалларидан бирининг ходими тилга олинган банк бошқарувининг тушлик танаффус вақтини соат 14 дан 15 гача этиб белгилаганини шарҳлар экан билдирди. Ходимнинг гапи 2011 йилда Ўзбекистонда давлат идоралари ва ташкилотларида, жумладан Марказий банкда намоз ўқиш тақиқлангани тўғрисидаги бундан 4 йил аввалги хабарларни ёдга солди.

Бироқ Марказий банк маъмурияти тушлик вақтининг кечроққа кўчирилишини аҳолига “янада қулайликлар яратиш” мақсади билан изоҳламоқда.

Банк бошқарувчиларига кўра, 25 апрель куни чиқарилган янги қарор аҳолига “янада қулайликлар яратиш” мақсадини кўзлайди. ​

“Мажбурий тавсия”

Ўзбекистон Марказий банки қарорида жумладан шундай дейилади:

Тижорат банклари Бошқарувига аҳоли, корхона ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида, банк ва унинг филиалларида тушлик танаффус вақтини 14 дан 15 гача этиб тавсия этилсин”.

Марказий Банк ходимларидан бири Озодлик билан суҳбатда Ички тартиб-қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистонда Меҳнат кодексининг 120 ва 127 моддаларига мувофиқ қабул қилинганини билдирди.

Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 120 моддасида ишдаги танаффус вақти “корхонада ички тартиб қоидалари билан...” белгиланиши қайд этилган.

Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мустафоев имзолаган қарор “тавсия” характерига эга экани таъкидланган эса-да, баъзи банк ходимлари ушбу қарорни бажариш “мажбурий” равишда йўлга қўйилаётганини айтади.

“Тушунарсиз қарор”

Марказий Банк қарори

Марказий Банк қарори

​Озодлик билан боғланган банк ходимларидан бири Марказий банк қарори 4 майдан бошлаб кучга кирганини маълум қилди.

Бунга асосий сабаб эса пешин вақти обед баҳона ходимларни намоз ўқишга масжидга боришларини чеклаш”, – дейди Марказий банк филиалларидан бирида ишловчи банк ходими.

Ўзбекистондаги тижорий банкларидан бирининг хизматчиси эса Озодлик билан суҳбатда, банклар муштарийлари “асосан, иш вақтидаги танаффус пайтида” банкка бориш имконига эга эканини айтди.

"Биласиз, Ўзбекистонда банк хизматидан фойдаланувчилар кундузлари банд бўлишади. Ўз банкларига истаган пайтлари бора олишмайди. Шунинг учун Марказий банк клиентларга хизматни яхшилашни ўйлаётган бўлса керак”, – деди тижорат банки ходими.

Аммо Ўзбекистон Молия вазирлигида бошқарма бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган Сапарбой Жубаев Марказий банк қарорини “мантиқсиз” дея баҳолади:

Тушунарсиз қарор. Банклар мижозларга танаффузсиз хизмат кўрсатиши керак. Тушликни бир соат кечиктириш билан аҳвол яхшиланиб қолмайди. Қозоғистонда, мисол учун, мижозларга эрталабдан кечгача хизмат кўрсатишади. Банк ходимлари смена тартибида ишлашади. Ўзбекистон ҳам шу тажрибани қўлласа яхши бўларди”, – деди Сапарбой Жубаев.

Ўзбекистон Молия вазирлигининг бошқа бир собиқ ходими Шермамат Абдуллозода эса янги қарор муштарийларга хизматни “бир соатга узайтириши мумкин,” деган фикрда.

Бу мижозларга хизмат кўрсатиш бўйча банк вақтини бир соатга узайтириши мумкин. Одатда, банк ходимлари тушликдан кейин мижозларга хизмат кўрсатиш эмас, балки банк ҳужжатлари билан шуғулланишади", - деди Шермамат Абдуллозода.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG