Линклар

Украина Киев-Тошкент йўналиши бўйича парвоз тез кунда тикланишидан умидвор


Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолёт.

Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолёт.

Украина кейинги ҳафта мобайнида Тошкентга авиақатновни қайта тиклаш масаласида Ўзбекистон билан муросага эришилишига умид қилмоқда.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, бу ҳақда журналистларга Украина инфраструктура вазири Андрей Пивоварский билдирган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари бизнинг авиаширкатлар Тошкентга бир ҳафтада бир марта учишини истамоқда. Биз эса ҳафтасига иккита рейс бўлишини таклиф қилаяпмиз. Уйлайманки, ўтган йилда бўлганидай бу гал ҳам бир ҳафта ичида масала ҳал бўлади ва ўтган йилда бўлгани каби учишда давом этамиз”, деб билдирган Андрей Пивоварсикий.

Вазирга кўра, украин ширкатларининг Киев-Тошкент йўналишида ҳафтасига бир марта парвоз қилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди ва бу ҳолда парвозлар тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати 5 майдан бошлаб Тошкент-Киев –Тошкент йўналишидаги парвозларни тўхтатиб қўйган эди. Мазкур ҳолат Ўзбекистон ва Украина авиаширкатлари ўртасида бу йўналишдан фойдаланиш бўйича шартнома йўқлиги билан изоҳланган.

XS
SM
MD
LG