Линклар

logo-print

Туркия президенти Москвадаги Ғалаба парадига бормайди


Москвада Ғалаба парадига тайёргарлик айни авжига чиққан пайт.

Москвада Ғалаба парадига тайёргарлик айни авжига чиққан пайт.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Москвада ўтадиган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парадда иштирок этмайди.

Туркиянинг Москвадаги элчихонаси тарқатган хабарда айтилишича, парадда Анқара номидан Туркия элчиси қатнашади.

Эрдўғоннинг Ғалаба парадида қатнашмаслиги сабаблари ҳозирча номаълум қолмоқда.

Путин 24 апрель куни Арманистон пойтахти Ереванда 1915 йилги арманлар қирғини қурбонларини ҳотирлаш маросимида “геноцид” сўзини қўллаган эди. Туркия ташқи ишлар вазирлиги Ўсмонли империясида 1915 йилда содир бўлган арманлар қирғинини таърифлаганда «геноцид” сўзини ишлатгани учун Россия президенти Владимир Путинни кескин танқид қилган..

Туркия 1915 йилги воқеаларга нисбатан қирғин сўзини ишлатиб, “геноцид” сўзи қўлланилишига қаршилик қилиб келади. Ватикан ва Австрия арманлар қирғинини геноцид деб тан олгани ортидан Туркия бу давлатлардаги элчиларини чақиртириб олган эди.

Россиянинг Украинадаги сиёсати ортидан АҚШ, Франция, Британия ва Европа давлатларининг бир қатор лидерлари Ғалаба парадида қатнашишдан бош тортган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам президенти Ислом Каримов Москвада 9 май куни ўтадиган парадда иштирок этмаслигини билдирган эди. Бироқ бунинг сабаблари очиқланмаган.

XS
SM
MD
LG