Линклар

logo-print

Саудия араб давлатларини Эронга қарши бирлашишга чақирди


Саудия Арабистони қироли Салмон Ар Риёд аэропортида Франция президенти Франсуа Олландни кутиб олмоқда.

Саудия Арабистони қироли Салмон Ар Риёд аэропортида Франция президенти Франсуа Олландни кутиб олмоқда.

Саудия Арабистони қироли Салмон Араб давлатлари саммитида Форс кўрфазидаги ҳамкорларини Эронга нисбатан биргаликда қарши туришга чақирди.

Ар Риёдда ўтаётган Араб давлатлари саммитида Бахрайн, Қувайт,Омон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари, шунингдек, Франция президенти Франсуа Олланд иштирок этди.

Форс кўрфазидаги араб давлатлари Ғарб Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилса, Теҳрон минтақадаги хавфли гуруҳларни ўзи хоҳлагандай молиялашни бошлайди, деб ташвиш билдирмоқда.

Франсуа Олланд йиғилишда Франция араб давлатларининг бу ташвишларига шерик эканини айтди.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари 26 мартдан бошлаб Ямандаги шиаларнинг Ҳутий исёнчи гуруҳи манзилларини бомбардимон қила бошлаган эди. Араб давлатлари Яман ҳокимияти учун курашаётган мазкур гуруҳ Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётганини билдириб келмоқда. Аммо Эрон бу иддаоларни инкор қилаётир.

XS
SM
MD
LG