Линклар

Лавров Украина шарқидаги вазият учун Европани айблади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқида Украина шарқида келишилган сулҳ амал қилмаслигидан манфаатдор шахслар бор, деб баёнот берди.

Мазкур баёнот Минскда 6 май куни Россия, Украина ва ЕХҲТ вакиллари иштирокида ўқ отишни тўхтатиш келишимини амалга тадбиқ этиш юзасидан навбатдан ташқари учрашув ўтказилиши арафасида янгради. Бу учрашувда Минскда 12 февраль куни эришилган сулҳ битими шартларини бажариш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Лавров Москвада Австрия ташқи ишлар вазири Себастян Курц билан учрашувидан сўнг ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқи Украин ҳарбийлари россияпарастлар назоратида бўлган ҳудудларда тинч аҳолини ўлдираётганига кўз юмаётгани ҳақида гапирди.

“Айрим кузатишлар Европа Иттифоқида кимдир украин ҳукумати Минск келишимини бажармаслигини истаётганидан дарак бермоқда”, деди Лавров.

Европа Иттифоқи Лавровнинг мазкур баёнотига нисбатан ўз муносабатини ҳозирча билдиргани йўқ. Украина ҳукумати эса россияпараст исёнчилар кучли ҳужум уюштириш учун ҳарбий техникани ҳозирликка келтиргани ҳақида маълумот тарқатди.

XS
SM
MD
LG