Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури бўйича навбатдаги музокаралар 12 майда бошланади


EU расмийси Хелга Шмид (чапда) ва Эрон вакили Аббос Арагчий Швейцарияда 5 март куни бўлиб ўтган музоқаралар пайтида.

EU расмийси Хелга Шмид (чапда) ва Эрон вакили Аббос Арагчий Швейцарияда 5 март куни бўлиб ўтган музоқаралар пайтида.

Европа комиссияси Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи 12 май куни Венада бошланишини эълон қилди.

Комиссиянинг билдиришича, Европа Иттифоқининг сиёсий масалалар бўйича мутасаддиси Хелга Шмид Эрон вакиллари Аббос Арагчий ва Мажид Тахт Раванчий билан уч кун мобайнида учрашади. 15 май куни эса музокараларга АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Британия ва Германия вакиллари ҳам қўшилади.

Музокарачилар жорий йилнинг 2 апрель куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида эришилган Теҳрон ядровий дастури бўйича дастлабки келишув асосида якуний шартномани ишлаб чиқиши кутилмоқда. Мазкур шартномани ишлаб чиқишни якунлаш 30 июнга мўлжалланган.

Эрон ўз ядровий дастурини чеклаши эвазига Ғарб Теҳронга нисбатан жорий этилган санкциялар бекор қилинишини билдирган.

XS
SM
MD
LG