Линклар

logo-print

Афғон қизни ёқиб юборганлардан 4 нафари ўлимга ҳукм қилинди


Ўлимга ҳукм этилган қотиллар.

Ўлимга ҳукм этилган қотиллар.

Қуръони Каримни ëқди¸ деган сохта айблов билан 27 яшар талаба қизни тошбўрон қилиб ўлдириб¸ сўнгра унинг жасадини ëқиб юборганлардан тўрт нафарини Афғонистон суди олий жазога ҳукм қилди.

6 май куни ҳукм ўқилган маҳкама жараëнида Фархундани ўлдиришда қатнашганликда гумон қилинган 49 шахс айбланувчилар курсисига олиб келинди. Улардан 19 нафари кўзи қонга тўлган оломоннинг Фархундани ўлдиришига томошабин бўлиб турган полиция зобитларидир.

Афғонистон пойтахтида 19 март куни ўлдирилган Фархунда иши юзасидан икки ойча давом этган тергов-суриштирув давомида қатл саҳнаси акс этган видеодан айбланувчиларга қарши асосий далиллардан бири сифатида фойдаланилди.

3 май куни судья прокурорлардан мобил телефонлари воситасида олинган видеони намойиш қилишни сўради.

27 ёшли афғон талабаси Фархунда 19 март куни оломон томонидан тошбўрон қилиб ўлдирилган, сўнгра унинг жасади ёқиб юборилганди.

Гувоҳларга кўра, у аёлларга тумор сотиш билан шуғулланган мулла билан бу ишнинг Ислом динига зидлиги юзасидан баҳслашиб қолган. Тортишув чоғида мулла унинг Қуръонни ёққанини иддао қилган, буни эшитиб турган оломон эса қизга ҳужум қилган.

Фархунданинг ўлими бутун Афғонистон бўйлаб норозилик намойишларига сабаб бўлган ва норозилар Кобул ҳукуматидан қотил оломонни тегишлича жазолаш¸ хотин-қизларга нисбатан давом этаëтган зўравонликларни тўхтатишни талаб қилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG