Линклар

Ўзбекистонда боғчаларни таъмирлаш лойиҳаси бошланди


Ўзбекистонда беш йилда 4930 боғча таъмирланади.

Ўзбекистонда беш йилда 4930 боғча таъмирланади.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат мустақиллиги эълон қилинганидан бери биринчи марта бола боғчаларини таъмирдан чиқариш юзасидан йирик лойиҳани амалга ошира бошлади.

Ўзбекистон халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилда мамлакатдаги 273 бола боғча капитал таъмирдан чиқарилади.

Кейинги беш йил ичида эса қолган 4930 бола боғча таъмир қилинади. Лойиҳа доирасида бола боғчалардаги жиҳозлар ҳам янгиланиши назарда тутилган. Бу мақсад учун ҳукумат томонидан 166 миллиард 700 миллион сўм ажратилган.

XS
SM
MD
LG