Линклар

ЎИҲ афғон ўзбекларини ўз сафига қўшилишга чақирди


Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари.

Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати сўнгги баёнотида Афғонистондаги ўзбекларни деҳқончиликни йиғиштириб, қўлга қурол олишга чорлаган. Бу ҳақда “Америка овози” радиоси 6 май куни хабар тарқатди.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати баёноти Қундузда толиблар билан зиддиятли жанглар давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалган бир пайтга тўғри келди.

Афғон депутати Улам Тариқ Мажруҳга таяниб хабар берилишича, Афғонистонга ҳар куни покистонлик, чеченистонлик ва ўзбекистонлик юзлаб жангарилар кириб келмоқда. Вилоятларда вазият оғирлашган, аҳоли яшовчи ҳудудлар жангарилар қўлига ўтмоқда.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати Покситоннинг Вазиристон минтақасидан Афғонистонга кўчиб ўтаётгани ҳақида хабарлар аввалроқ пайдо бўлган эди. Гуруҳ раҳбари Усмон Ғозий “Фейcбук" тармоғида қилган сўнгги баёнотида гуруҳ асосан Афғонистон шимолига кўчганини тасдиқлаган.

XS
SM
MD
LG