Линклар

logo-print

Москва суди Савченконинг ҳибс муддатини узайтирди


Украин учувчиси Надя Савченко 2014 йил июнидан бери Россия қамоқхонасида сақланмоқда.

Украин учувчиси Надя Савченко 2014 йил июнидан бери Россия қамоқхонасида сақланмоқда.

Москва суди украиналик учувчи ва украин парламенти депутати Надя Савченкони ҳибсда сақлаш муддатини 30 июнгача узайтирди.

33 ёшли Савченко ўтган йил июнидан бери Россия қамоғида ушлаб турилибди. У Украинанинг Луганск вилоятида россиялик икки журналист ўлимида айбланиб, Москвада суд қилинмоқда.

Бироқ Савченко бу айбловни рад этиб, ўзини россияпарастлар қўлга олгани ва Россияга топширгани ҳақида кўрсатма бераётир.

Сачвенко ўзининг ноқвонуний қамоқда сақланаётганига норозилик билдириб, 80 кун мобайнида очлик эълон қилган эди.

Қўшма Штатлар 5 май куни Россия ҳукумати Савченконинг очлик эълон қилгандан кейинги соғлиғи борасида қайғурмаётганини танқид қилди ва Кремлни украиналик учувчини зудликда озод этишга чақирди.

XS
SM
MD
LG